Линклар

logo-print
Туркия ички ишлар вазири Муаммeр Гулер якшанба куни истеъфо сўраб, бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мурожаат қилди. Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар қилади.

Гулернинг истеъфо сўрашига ўғли Баришнинг коррупция билан боғлиқ йирик жиноятларга алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олингани сабаб бўлди.

Бу жиноятларга алоқадорлик тахмини билан Туркия иқтисодиёт вазирининг ўғли ва яна 22 киши ҳам қўлга олинган. “Катта пора” деб номланган ва коррупцияга қарши қаратилгани айтилаётган кенг кўламли амалиёт Туркияда 17 декабрь куни бошланганди.
XS
SM
MD
LG