Линклар

Украина мухолифати муддатидан олдин сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда


УДАР партияси лидери Виталий Кличко.

УДАР партияси лидери Виталий Кличко.

Якшанба куни Киевнинг Мустақиллик майдонида евроинтеграция тарафдорлари ўзларининг бешинчи қурултойи – Народное вечени ўтказдилар.

Қурултойга йиғилмиш ўн минглаб одам олдида нутқ сўзлаган УДАР партияси раҳбари Виталий Кличко: “Бизда фақат битта йўл бор – муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш”, деди.

Ғарб ахборот агентликлари кечаги йиғинда ўтган ойдан буён давом этиб келаётган норозилик чиқишларидан анча кам одам қатнашганини ёзмоқдалар.

Украина президенти Виктор Янукович ўтган ҳафта россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиб, Москвадан 15 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз олиш ҳақида келишувга эришганди. Бу музокаралар натижасида Россия Украинага ўз газини аввалгидан 33 фоизга арзон нархда беришга ҳам рози бўлган.
XS
SM
MD
LG