Линклар

logo-print

Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоси Мария Алехина озодликка чиқди


Pussy Riot панк-гуруҳи аъзолари Мария Алехина ва Надежда Толоконникова

Pussy Riot панк-гуруҳи аъзолари Мария Алехина ва Надежда Толоконникова

Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоси Мария Алехина жазо ўтаётгани Нижний Новгород шаҳридаги колониядан бугун эрталаб озодликка чиқди. Бу хабарни Алёхинанинг адвокати Петр Заикин тасдиқлади.

Амнистия жорий этилгани боис озодликка чиққан Алёхина, кечаги хабарларга қараганда, қамоқхонада қолаётган бошқа маҳкумалар тақдиридан хавотирда эканлигини билдириб, қамоқдан чиқишдан бош тортмоқчи бўлган эди. Бу ҳақда хабар қилган Алёхинанинг дугонаси Таисия Поляковага кўра, Алёхина билан яқин алоқада бўлгани учун маҳкумаларга қамоқхона маъмурияти таҳдид қилган.

Бугун Pussy Riot панк-гуруҳи яна бир аъзоси Надежда Толоконникованинг ҳам амнистия туфайли озодликка чиқиши кутилмоқда.

Pussy Riot аъзолари 2012 йилда Москванинг Исо Масих черковида Путинга қарши арт-перформенсни ташкил қилгани учун “диний адоват асосида безорилик қилиш”да айбдор деб топилиб, икки йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG