Линклар

АҚШ Жанубий Суданда хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча чоралар кўриши мумкин


Жанубий Судан Президенти Салва Киир

Жанубий Судан Президенти Салва Киир

АҚШ Президенти Барак Обама Жанубий Судандаги Америка фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўриш имкониятини соқит қилмайди.

Обама бу ҳақда Конгресс лидерларига йўллаган номасида ёзди. АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Америка ҳарбийлари қарийб 10 кун мақаддам вазият кескинлашиб кетган Жанубий Судандан 680 америкалик ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилган.

Эвакуация амалиётларида қатнашаётган АҚШнинг 4 ҳарбийси шанба куни 3 ҳарбий уоқдан отилган ўқлардан яраланди.

БМТ миссиясида Жанубий Суданда ҳукм сураётган қўрқинч ва чорасизлик тўғрисида айтилди.

Қарийб 10 кундан бери давом этаётган ва камида 500 киши нобуд бўлган Жанубий Суданда 60 дан зиёд қабила яшайди. Улардан энг йириклари Динка ва Нуэр қабилаларидир.

Бу ерда вазият ўтган ҳафтада Динка қабиласидан бўлган Президент Салва Киир ўзининг Нуэр қабиласидан бўлган собиқ муовини Риека Машарни давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда айблаганидан сўнг кескинлашиб кетди.

Ўн йилликлар давом этган можаролардан сўнг 2011 йили Судан икки давлатга – пойтахти Хартум бўлган Суданга ҳамда пойтахти Жуба бўлган Жанубий Суданга ажралиб кетган. Икки Судан ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG