Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:19

48 ўзбекистонлик тушган автобус Қозоғистон даштида бузилиб қолди


Суратнинг воқеага алоқаси йўқ
Суратнинг воқеага алоқаси йўқ
Йўловчилари Ўзбекистон фуқаролари бўлган “Сетра” автобуси “Алмати-Ектеринбург” автомобиль йўлининг 545 километрида 22 декабрь, якшанба куни бузилиб қолди, деб хабар қилди ахборот агентликлари Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Айтилишича, Қозоғистон йўл полицияси ҳамда “Балхашские междугородние перевозки” ширкати ходимлари 48 ўзбекистонлик ва 2 ҳайдовчини якшанба куни маҳаллий вақт билан 19.05 да Балхаш шаҳрига етказиб қўйган.

Шунга ўхшаш воқеа ўтган ҳафтада Россиянинг Оренбург шаҳри яқинида содир бўлган, шаҳар яқинида 60 дан зиёд ўзбекистонлик кетаётган автобус бузилиб қолган эди.

17 даражали совуқда қолган йўловчилар орасида болалар ҳам бор эди.

Совқотган йўловчилардан 8 нафарига Россия маъмурлари 2000 рублдан жарима солган эди.

Самолёт ва темир йўл чипталарини харид қилишга имконияти бўлмаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун Қозоғистон ва Россиядан Ўзбекистонга келиб-кетишда автобус асосий транспорт воситаси бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG