Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:37

Ўзбекистонда янги ёнилғи завод қурмоқчилар, қачонлиги маълум эмас


Суратдаги завод “Oltin yo’l GTL” эмас.
Суратдаги завод “Oltin yo’l GTL” эмас.
Ўзбекистонда синтетик ёнилғи ишлаб чиқарадиган уникал завод қурилажаги, бу корхона маҳаллий ва чет эл бозорида “Oltin yo’l GTL” брэнди остида ишлаяжаги тўғрисида пропагандистик материаллар босувчи Uzbekistan Today Интенет нашри хабар қилди.

Айтилишича, “Oltin yo’l GTL” “Жаҳон энергетика бозоридаги энг пешқадам заводлардан бўлади ва у олий навли ёнилғи ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.”

Сайтга кўра, бу заводда қўлланиладиган технологияларнинг ўхшаши МДҲга аъзо мамлакатлар ҳудудида йўқдир. Завод ишлаб чиқарадиган дизель ёнилғиси Евро-IV, Евро-V стандартларига мос бўлади.

Uzbekistan Todayнинг ёзишича, заводни “Ўзбекнефтгаз” Жанубий Кореянинг Sasol ва Малайзиянинг Petronas ширкатлари билан қурмоқчи.

“Oltin yo’l GTL” қаерда ва қачон қурилади, қачон ишга тушади, ўзбекистонликлар бу завод маҳсулотини қачондан бошлаб харид қила олади – бу саволларга Uzbekistan Todayнинг хабарида жавоб йўқ.
XS
SM
MD
LG