Линклар

logo-print
Москвалик шоира Ирина Алексееванинг «Самарқандга қасида»си Россия рекордлар китобига киритилгани тўғрисида kun.uz сайти куни кеча “Правда Востока” газетасининг 19 декабрь кунги хабарига таяниб хабар қилди.

Айтилишича, россиялик экспертлар “Самарқандга қасида”ни “битта босма нашрда энг кўп таржимаси билан бирга босилган шеър” сифатида ғайритабиий кўрсаткичлар китобида қайд этган.


“Асл номи “Шарқ дурдонаси” бўлган шеърий қасида жаҳоннинг 50 мамлакатидан келган 70 нафар шоир ва таржимон иштирокида 62 тилга таржима қилинган. Китоб “Самаркандиана” лойиҳаси доирасида чоп этилган бўлиб, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган маданиятлар яқинлашуви Халқаро ўн йиллиги (2013-2022 йиллар)га бағишланган”, дейилган kun.uz хабарида.

Хабарда, шунигдек, нашрда инглиз, немис, француз, итальян, ўзбек ва эсперанто тилларидаги аннотациялар бор эканлиги, китоб тақдимоти 2013 йил октябрида, Самарқанд шаҳри кунида айнан Самарқанднинг ўзида бўлиб ўтгани айтилган.

«Самарқандга қасида» муаллифи шоира ва эссенавис Ирина Саверьевна Алексеева Москва шаҳар ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Биринчи шеъри 1988 йили эълон қилинган. Россияда нашр этиладиган “Юность”, “Люди и песни” “За семью печатями" ва "Марка" журналларида муҳаррир, бош муҳаррир ва етакчи муҳаррир лавзимларида ишлаган. Қатор китоблар муаллифи.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG