Линклар

Pussy Riotнинг яна бир аъзоси - Надежда Толоконникова ҳам қамоқдан чиқди


Pussy Riot гуруҳи аъзоси Надежда Толоконникова Красноярск шаҳридаги қамоқхона касалхонасидан амнистия қўлланилиб озодликка чиқарилди.

Толоконникова ўзи аъзоси бўлган гуруҳнинг яна бир вакили Мария Аёхина Нижний Новгороддаги колониядан озод қилинганидан бир неча соат ўтиб қамоқдан чиқди.
Россия президенти томонидан авф этилган Алёхина муддатдан олдин қамоқдан чиқариб юборилганидан норози экани ва буни Кремлнинг навбатдаги “PR”акцияси эканини таъкидлади.

Маҳбусаларнинг жазо ўташ муддати 2014 йилнинг март ойида тугаши керак эди.

2012 йилнинг 17 август куни Хамовнический туман суди Pussy Riot аъзолари бўлган Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевичларни безориликда айблаб, уларни икки йилга озодликдан маҳрум қилганди. Кейинроқ Самуцевичга берилган жазо шартли жазога алмаштирилган ва у озодликка чиққан.

Россия ва жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида Pussy Riot ҳимоясига саноқсиз норозилик пикетлари ва намойишлари уюштирилган.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Россияда марказий саналган Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайдаб юбор!” дея куйлашганди.
XS
SM
MD
LG