Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:43

Калашников автомати муаллифи 95 ёшида вафот этди


Бутун дунёга машҳур автомат милтиқ конструктори Михаил Тимофеевич Калашников душанба куни 95 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Удмуртия Президенти матбуот котиби Виктор Чулковга таяниб ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди.

Михаил Калашников 1942 йилдан бошлаб Ишчи-деҳқонлар қизил аримияси Бош артиллерия бошқармасига қарашли Марказий илмий-текшириш полигонида хизмат қилган ва бу ерда у ясаган автомат 1947 йили ўтказилган танловда ғолиб чиқиб, мамлакат Армиясига қурол сифатида олинган.

Ўшандан бери Калашников автоматини дунёдаги қатор мамлакатлар армиялари қўлламоқда. Бу қурол сурати Буркина-Фасо, Мозамбик, Зимбабве каби давлатлар байроқлари ва гербларида акс этган.
XS
SM
MD
LG