Линклар

logo-print

Нью Йоркдаги осмонўпар бинодан ўзини пастга отган йигит ўзи ва ўғлини ҳалок қилди


Душанба куни Нью Йорк полицияси бир кун аввал Дмитрий Канариков исмли шахс 52-қаватдан пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Суиқасддан олдин Канариков пастга 3 ёшли ўғлини ҳам ташлаб юборган.

Полиция вакилларининг таъкидлашларича, бу пайтда хотини билан ажрашган Канариковга ўғли билан илк бор ёлғиз қолиш учун изн берилганди.

Маълум бўлишича, 35 ёшли Канариков якшанба куни полиция участкасида ўзининг собиқ хотинига ўғлини қайтариб бериши керак бўлган.

Ошиғич чорлов билан воқеа жойига етиб келган полициячилар қуйида икки жасадни топганлар.

Associated Press агентлиги бу отанинг ўз фарзанди билан пастга отишига оид Нью Йоркда содир бўлган иккинчи воқеа эканини қайд этади.
XS
SM
MD
LG