Линклар

Янукович намойишчиларни таъқиб қилишга йўл қўймасликни кўзда тутувчи қонун имзолади


Украина президенти Виктор Янукович.

Украина президенти Виктор Янукович.

Украина президенти Виктор Янукович душанба куни Киевда Евромайдон ташкил қилиш ва уни тарқатиш чоғида содир бўлган воқеалар иштирокчиларини таъқиб қилиш ва жазолашга йўл қўймасликни кўзда тутувчи қонун имзолади.

19 декабрь куни Украина парламенти 21 ноябрдан бошлаб қонун кучга киргунча норозилик намойишларида иштирок этган кишиларни жавобгарликдан халос қилишни кўзда тутган қонун қабул қилганди.

Қонунда 21 ноябрдан бошлаб норозилик акцияси иштирокчиларига қарши очилган барча жиноят ишлари ёпилиши, қўлга олинган намойишчилар эса озод этилиши лозимлиги қайд этилади.
XS
SM
MD
LG