Линклар

logo-print
Миср Бош вазири мусулмонлар биродарлиги ташкилотини террорчи ташкилот, деб эълон қилди.

Миср расмий матбуоти берган маълумотга кўра, Бош вазир Ҳазем Беблавий матбуот котибининг бу мазмундаги баёноти Қоҳира шимолидаги Мансура полиция бўлинмаси ёнида бомба ўрнатилган автомобил портлашидан бир неча соат ўтиб янграган.

Натижада бино қулагани, камида 14 одам ўлгани, юзлаб одам жароҳат олгани хабар қилинди.

Миср Бош вазири матбуот котиби бу ҳужум учун масъулиятни Мусулмонлар биродарлиги ташкилотига юклади. Бу айбловни рад қилган ташкилот эса ҳужумни кескин қоралаб баёнот тарқатди.

Мисрда халқ сайлови билан ҳокимиятга келган Муҳаммад Мурсий шу йилнинг июль ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг хавфсизлик кучларига уюштирилган бир неча йирик ҳужумлар учун Мусулмонлар Биродарлиги ташкилоти айбланиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG