Линклар

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги консультанти Эдвард Сноуден ўз миссияси аллақачон якунига етгани ҳақида баёнот берди.

The Washington Post наршига берган эксклюзив интервюсида Сноуден хавфсизлик хизмати сирларини фош қилгани ва бу маълумотлар америкаликларга "ўзларининг қандай бошқарилаётгани ҳақида" аниқ фикрга эга бўлиш имконини беришини айтган.

Айни пайтда Сноуден вақтинчалик сиёсий бошпана берилган Москвада яшамоқда.

АҚШ нашри мухбири билан суҳбатда у топган пулига макарон ва чипс еб кун кечираётгани, аксар вақтини Интернетда кечираётганини айтган.

"Мен Россия ҳукумати билан ҳеч қандай алоқага эга эмасман. Мен улар билан ҳеч қандай келишув имзоламадим", дея алоҳида таъкидлаган Сноуден.
XS
SM
MD
LG