Линклар

logo-print

Мусулмонлар Биродарлиги "террорчи" ташкилот деб эълон қилинди


24 декабрь куни Мисрнинг Мансура шаҳрида портлаш амалга оширилган жой.

24 декабрь куни Мисрнинг Мансура шаҳрида портлаш амалга оширилган жой.

Мисрда Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатини “террорчи” ташкилот, деб эълон қилинди. Буни Бош вазир Ҳазем Беблавийнинг матбуот котиби пойтахт Қоҳирадан шимол томонда жойлашган Мансура шаҳридаги полиция идораси ёнида бомба ўрнатилган автомобил портлаганидан бир неча соат ўтиб маълум қилди.

Мисрда Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатини “террорчи” ташкилот, деб эълон қилинди. Буни Бош вазир Ҳазем Беблавийнинг матбуот котиби пойтахт Қоҳирадан шимол томонда жойлашган Мансура шаҳридаги полиция идораси ёнида бомба ўрнатилган автомобил портлаганидан бир неча соат ўтиб маълум қилди.


Миср пойтахти Қоҳирадан 120 километр шимол томонда жойлашган Мансура шаҳрида 24 декабрь куни амалга оширилган портлаш оқибатида камида 14 одам ўлгани, юздан ортиқ одам жароҳат олгани ва бино қулагани хабар қилинди.

Рейтерс ахборот агентлигига кўра, ўлганларнинг 12 нафари полиция ходимлари бўлган.

Айни пайтда, Мусулмонлар Биродарлиги сешанба кунги ҳужумни “кескин қоралади”.

Миср Бош вазири матбуот котиби ҳужум учун масъулиятни Мусулмонлар Биродарлиги ташкилоти зиммасига юклади.

Бир кун олдин Ансар Байт Ал-Мақдис номли гуруҳ Миср хавфсизлик кучларини мамлакат ҳарбийлари қўллаб-қувватлаган дунёвий маваққат ҳукуматига бўйсунаётганлик учун уларни “кофирлар” деб атаган эди.

Мансурада амалга оширилган портлаш жойини бориб кўрганидан кейин Миср телевидениеси орқали чиқиш қилган Ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳим Мусулмонлар Биродарлиги ташкилотига ишора қилиб, хавфсизлик кучлари Мисрдаги барқарорликка путур етказишга уринаётган “қора террорчи кучлар”ни адолатли суд олдига олиб келишини таъкидлади.

- Биз кечагина тўрт фаолни қўлга олдик ва улар шундай воқеаларга алоқадор эканини тан олди. Биз уларга қарши чоралар кўраётганимизни яхши билишади. Бу воқеаларнинг ҳаммаси (конституция бўйича 2014 йил январь ойига белгиланган) референдум арафасида халқни чалғитиш ва террор қилишга қаратилган уринишдир.

Мен халқни ишонтириб айтмоқчиманки, биз сайлов марказлари хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш бўйича армия қуролли кучлари билан ҳамкорликда режа ишлаб чиққанмиз, дея баён қилди Ички ишлар вазири.

Мисрда халқ сайлови орқали ҳокимият тепасига келган Муҳаммад Мурсий шу йилнинг июль ойида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг хавфсизлик кучларига уюштирилган бир неча йирик ҳужумлар учун Мусулмонлар Биродарлиги ташкилоти айбланиб келмоқда.

Жорий йил сентябрь ойида Ички ишлар вазири ўзига қарши уюштирилган суиқасддан омон қолган эди.

Мансура шаҳрида яшовчи Шаймаа исмли фуқаро сешанба кунги бомба ҳужуми учун Мусулмонлар Биродарлиги ташкилотини айблади.

Шаймаа ташкилотини мамлакат бўйлаб зўравонликлар содир этишни тўхтатишга чақирди.

- Қотиллик, қўпорувчилик, одамлар ҳаётини барбод қилиш, буларнинг ҳаммаси Худога қарши ишлар. Такси ҳайдовчиси (Мусулмон биродарлиги томонидан) ўлдирилгани иддао қилинганига бир ҳафта бўлгани йўқ. Ҳамма тушкунликда. Ҳеч ким ухлай олмаяпти.

Биз фақат хавфсизлик таъминланишини хоҳлаймиз. Буларнинг ҳаммаси Худога қарши ишлар. Бу Ислом эмас. Бу адолатдан эмас, дея ҳайқирди Мансурада яшовчи Шаймаа.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG