Линклар

Покистонда мамлакатнинг собиқ президенти Парвез Мушаррафнинг иши бўйича белгиланган маҳкама хавфсизликка таҳдид сабаб 1 январга қолдирилди.

Бугун Исломободда ўтиши кутилган маҳкамада собиқ президентга мамлакатга хиёнат қилгани хусусдаги янги айблов эълон қилиниши кутилаётган эди. Аммо, Мушаррафнинг уйидан суд биносига элтувчи йўл ёқасида портловчи мослама ва иккита пистолет топилди.

Покистоннинг собиқ президентига ҳозирга қадар 1999-2008 йилги фаолиятига оид бир неча жиддий айбловлар эълон қилинган.

Айбловлардан бири мамлакатнинг яна бир собиқ президенти Беназир Бхутто ўлимига алоқадорлик айбидир.

Аммо, Парвез Мушарраф унга қарши илгари сурилган бирорта айбловни тан олгани йўқ ва ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини сиёсий мотивларга асосланган, деб инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG