Линклар

Тожикистонда Сурияда жанг қилган 5 фуқаро қамалди


tajikistan, Dushanbe, Supreme, High Court, Conference, 29.11.2013

tajikistan, Dushanbe, Supreme, High Court, Conference, 29.11.2013

Тожикистон Олий суди мамлакатнинг беш фуқаросини Сурияда ҳукумат кучларига қарши жанг қилгани учун 2 йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат қўмитасининг маълум қилишича, бешовлон Суриядаги Халқаро университетда таҳсил олиб юрган пайтида ҳукуматга қарши жанг ҳаракатларига қўшилиб кетган.

Улар шу йилнинг октябрь ойида - Суриядан Тожикистонга қайтиши билан ҳибсга олинган эди.

Тожикистон қонунчилигида "ёлланма жангчилик" ҳаракати назарда тутилмагани учун бу фуқаролар "жиноий гуруҳ таркибида ҳаракат қилиш ва бошқа қуролли гуруҳларга бирлашиш" айби билан жазога тортилди.

Бунга қадар Суриядаги жанг майдонларида бир неча тожикистонлик жангчи ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.
XS
SM
MD
LG