Линклар

Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизмати парламент депутатлари талаби билан 36 киши, жумладан Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украинага киришини тақиқлади.

“Коммерсант Украина” газетасининг 24 декбарь куни ёзишича, бундай ташаббус Регионлар партиясидан Украина парламентига депутат бўлган Олег Царев томонидан кўтарилган эди.

Қора рўйхатга Грузиянинг 30, АҚШнинг 5, ва Сербиянинг бир нафар фуқароси киритилган. Украина расмийларига кўра, бу шахслар мамлакатдаги вазиятни издан чиқариши мумкин.

Бунгача Россия мухолифатчиси Борис Немцовга Украинага кириш тақиқланган эди.

Ноябрдан бери Киевда Украинанинг Европа билан ҳамкорлик қилишини талаб қилган намойишлар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур намойишлар Украина ҳукумати Европа иттифоқи билан ҳамкорлик шартномасини имзолашдан бош тортганидан сўнг бошланиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG