Линклар

Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилиш юзасидан йўл харитасини имзолашдан бош тортди


Божхона иттифоқига аъзо давлатлар президентлари (чапдан ўнгга) Нурсултон Назарбоев, Александр Лукашенко ва Владимир Путин.

Божхона иттифоқига аъзо давлатлар президентлари (чапдан ўнгга) Нурсултон Назарбоев, Александр Лукашенко ва Владимир Путин.

Қирғизистон Божхона Иттифоқига қўшилиш юзасидан таклиф қилинган йўл харитасини имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Москвада ўтаётган йиғинида иштирок этаётган Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жўўмарт Ўтўрбаев маълум қилди.

Унга кўра, йиғинда президент Атамбаев Россия томонидан таклиф қилинаётган йўл ҳаритаси Қирғизистон манфаатларига жавоб бермаслигини айтиб, уни қайта ишлаб чиқишни таклиф қилган. Божхона иттифоқига аъзо давлатлар Қирғизистоннинг бу таклифига розилик билдирган.

Бунгача Божхона иттифоқи аъзоси бўлган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистонни йўл харитасини Москва анжуманида қабул қилишга чақирган ва Қирғизистонга енгилликлар берилишига қарши чиққан эди.

Божхона Иттифоқига Россия, Қозоғистон ва Белорус аъзо бўлган.
XS
SM
MD
LG