Линклар

Россия Украина облигацияларини сотиб олишга 3 миллиард доллар ажратди


Украина бош вазири Николай Азаров (чапда) ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Украина бош вазири Николай Азаров (чапда) ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия Украина облигацияларининг биринчи қисмини сотиб олиш учун 3 миллиард доллар ажратди.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Москвада украиналик ҳамкасби Николай Азаров билан учрашуви чоғида бу маблағ душанба куни Украина Марказий банкига ўтказиб берилганини маълум қилди.

Президентлар Владимир Путин ва Виктор Януковичларнинг 17 декабрь куни Москвада ўтган учрашуви чоғида Россия 15 миллиард долларга Украина давлат облигацияларини сотиб олиши ҳақида келишилган эди.

Бундай келишувга Украина мухолифати Европа иттифоқи билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш талаби билан Киевда кўп минг кишилик намойишлар ўтказаётган бир пайтда эришилган эди.
XS
SM
MD
LG