Линклар

АҚШ ва Канадада қор бўрони оқибатида 500 мингдан ортиқ хонадон электр қувватисиз қолди


АҚШ шимоли-шарқида сешанба куни 370 мингдан ортиқ хонадон ва ташкилот электр таъминотисиз қолди. Бунга ўтган дам олиш кунлари мазкур ҳудудда юз берган қор бўрони сабаб бўлгани айтилмоқда.

Нью Йорк, Вашингтон ва Чикагода 7 минг авиарейс қолдирилган. Сешанба куни қайталанган қор бўрони оқибатида камида 17 одам ўлган.

Мичиган штатида 250 минг, Мэн штатида эса 100 мингдан ортиқроқ одам электр таъминотисиз қолган. Электр таъминотини қайта тиклаш учун бир неча кун керак бўлиши хабар қилинди.

Қор бўрони Канадага ҳам салбий таъсир кўрсатган Торонто мэри Роб Форднинг билдиришича, 115 минг одам электр таъминотсиз қолаётир.
XS
SM
MD
LG