Линклар

Дунё насронийлари Исо Масиҳнинг таваллуд кунини нишонламоқда


Рим Папаси Франциск қавмини “қалбларини очишга” чақирди.

Рим Папаси Франциск қавмини “қалбларини очишга” чақирди.

Рим Папаси Франциск ўтган тунда Ватиканда ўзининг илк Мавлуд ибодатини ўтказди.

77 га кирган Папа қавмига мурожаат қилар экан, уларни “қалбларини очишга” чақирди.

“Агар қалбларимиз ёпиқ бўлса, агар бизни кибр ва ёлғон бошқарар бўлса, одамлар орасини зулмат қоплаб олади”, деди Франциск.

Бутун дунё насронийлари бугун Григориан тақвими бўйича Исо Масиҳнинг таваллуд кунини байрам қилмоқда.

Мавлуд байрами бугун Исо Масиҳ туғилган, деб ишониладиган Байтулҳамда ҳам кенг нишонланмоқда.
XS
SM
MD
LG