Линклар

logo-print
Ироқ хавфсизлик расмийларига кўра, чоршанба куни мамлакат пойтахтидаги черковда Мавлуд байрами нишонланаётган пайтда мина ўрнатилган машина портлаб, камида 26 киши ҳалок бўлди.

Бағдоднинг Дюра мавзеида амалга оширилган портлашдан камида яна 28 киши яраланди. Бу воқеадан олдинроқ шаҳарнинг носронийлар яшайдиган қисмидаги бозор ёнида машина портлаб 11 киши ўлган эди.

2003 йилгача, яъни АҚШ етакчилигидаги халқаро қўшин Ироққа киргунича, бу мамлакатда бир ярим миллион нафаргача насроний яшаган. Ҳозирда уларнинг сони 500 минг нафар атрофида.
XS
SM
MD
LG