Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:43

OzodNazar: Ҳукумат бугунги талабадан қўрқмасаям бўлаверади, у 92- йилги талаба эмас


Ўзбек талабалари 90- йиллар бошларида мустақиллик учун ҳам, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун ҳам курашнинг олдинги сафларида турган. Бас, энди бугунга келиб, уларга Янги Йил кутишни тақиқлашаётган экан, демак, ўзбек талабалари сиёсий фаоллашиб қолибди, деб тахмин қилиш мумкин.

Бу фикрни адабиётшунос олим Бахтиёр Исабеков ўзининг OzodNazarида Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг талабаларига Янги йил базми ўтказиш қатъий тақиқлангани тўғрисидаги Озодлик материалини шарҳлаётиб билдирди.

Исабековнинг OzodNazarида, шунингдек, ғашга тегадиган ва уят сўзлар
ҳақида ҳам сўз боради.

- Бир йил давомида “Обод турмуш йили”, деб келдик. Ахир “турмуш” “обод” бўлмайди. Турмуш фаровон бўлиши мумкин. Обод сўзини кўчага, шаҳарга нисбатан ишлатса – бошқа гап, дейди адабиётшунос.

Бахтиёр Исабековнинг OzodNazarини қуйида тингланг.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:58 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG