Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

Тожикистонда мухолифат лидери 26 йилга озодликдан маҳрум этилди


Зайд Саидов (ўнгда) Озодлик радиоси тожик хизмати саволларига май ойида жавоб берган эди
Зайд Саидов (ўнгда) Озодлик радиоси тожик хизмати саволларига май ойида жавоб берган эди
Тожикистон суди таниқли мухолифатчи ва тадбиркор Зайд Саидовни 26 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Суд ҳукми чоршанба куни судланувчининг тарафдорлари суд биноси олдига йиғилиб турган бир шароитда ўқилди.

Тожикистоннинг собиқ саноат вазири ва тадбиркор Зайд Саидов порахўрлик, товламачилик, кўпхотинлилик ва бошқа айбловлар айбланди ва айбдор, деб топилди.

Расмий қайддан ўтказилмаган Янги Тожикистон партияси лидери Зайд Саидов жорий йил майида ҳибсга олинган эди.

Ўзига нисбатан эълон қилинган айбловларни у рад этди. Саидовнинг фикрича, қўлга олиниши ва судланиши замирида сиёсий мотивлар ётибди.
XS
SM
MD
LG