Линклар

Украинада мухолифат фаоли, юқори лавозим эгаларининг коррупциялашганига оид бир нечта изланишлар ўтказган журналист чоршанба куни Киев яқинида номаълум шахслар тарафидан калтакланди.

Татяна Чорновилга нибстан уюштирилган ҳужум унинг амалдорларга тегишли мулк ҳақида ёзган мақоласи чоп этилганидан бир неча соат ўтиб юз берган.

34 ёшли Чорновил Киев марказида бир ойдан бери ўтаётган аксилҳукумат намойишлардаги чиқишлари билан ҳам кўпчиликка танилган.

Журналист айни дамда касалхонада даволанаётгани айтилмоқда.

Чоршанба куни бир неча юз намойишчилар Ишки ишлар вазирлиги биноси олдида тўпланиб, вазир истеъфосини талаб қилди.

Тўпланганлар калтакланган Татяна Чорновилнинг сурати туширилган транспарантларни кўтариб туришди.

Мамлакат президенти Виктор Янукович полицияга журналистни калтаклагаларни дарҳол топиш буйруғини берди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович Украинади журналистга уюштирилган ҳужум юзасидан хавотир билдириб, воқеани жиддий тегов қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG