Линклар

logo-print

Туркия Вазирлар Маҳкамасида ўзгаришлар юз беради


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон

Туркияда коррупцияга оид жанжал фонида уч нафар вазир истеъфога чиққанидан сўнг мамлакат Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вазирлар Маҳкамасида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди.

Эрдўғон 10 нафар вазирнинг алмашиши ҳақида чоршанба куни президент Абдулла Гул билан ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувдан сўнг билдирди.

Аввалроқ иқтисод, ички ишлар ва атроф-муҳит вазириклари раҳбарлари истеъфога чиқишган эди. Бунга уларнинг ўғиллари йирик коррупция ишларида гумонланиб ҳибсга олингани сабаб бўлди.

Туркия Бош вазири мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан алоқаларига мутасадди бўлган вазирни ҳам лавозимидан четлатди.

Эрдўғон унинг қўл остидагиларга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар асоссиз эканини айтмоқда. Бироқ лавозимидан четлатилган атроф-муҳит вазири Эрдўғон Байрактар Бош вазирни истеъфо беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG