Линклар

logo-print

Мисрда Мусулмонлар Биродарлиги расман "террорчи" ташкилот деб топилди


Мисрда ҳарбийлар қўллаган ҳукумат Муслулмонлар Биродарлиги ҳаракатини расман “террорчи” ташкилот, деб эълон қилди.

Ҳукумат қарори чоршанба куни Олий таълим вазири Ҳосам Эйсса тарафидан эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Мисрда Муслулмонлар Биродарлиги ҳаракатининг фаолияти, уни молиялаш ва унга аъзо бўлиш қонунга зид деб топилади.

Мисрнинг ҳарбийлар тарафидан ҳукуматдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий мазкур ҳаракат аъзосидир.

Ҳаракат аъзолари жорий йилнинг 3 июнида Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг мамлакат бўйлаб кўп минг кишилик намойишлар уюштириб келаётган эди.

Чоршанба куни Мусулмонлар Биродарлиги раҳбари тақиқларга қарамай ҳаракат намойишларни давом эттиришини билдирди.

Миср ҳукумати ҳаракатни мамлакатда рўй берган қатор портлашлар, жумладан, сешанба куни полиция идорасига уюштирилган ва 16 кишининг ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумида айбламоқда. Мусулмонлар Биродарлиги эса бу айбловларни рад этди.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Ансор Байт ал-Мақдис жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG