Линклар

Эрон парламентининг 100га яқин қонунчилари агар Ислом республикасига нисбатан янги халқаро санкциялар жорий этилса ҳукумат уранни 60 фоизгача бойитиши лозимлиги ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.

Бу ҳақда чоршанба куни хабар берган ҳукуматга қарашли ахборот агентликларига кўра, қонун лойиҳаси қачон муҳокамага қўйилиши ҳозирча номаълум.

Мазкур қадам ўтган ҳафта АҚШ сенаторлари тарафидан тайёрланган Эронга оид қонун лойиҳасига жавоб тариқасида амалга оширилгани айтилмоқда.

Сенаторлар киритган қонун лойиҳасида Теҳрон агар ўзининг ядровий дастури бўйича Женевада эришилган муваққат келишув шартларини бажармаса, Ислом республикасига нисбатан янги иқтисодий санкциялар жорий этилиши кўзда тутилган.

Эрон ва жаҳоннинг олти қудратли давлати - Британия, Хитой, Франция, Россия, АҚШ ва Германия ўртасида эришилган ушбу келишувда Теҳрон халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига уранни 5 фоиздан ортиқ бойитмасликка ва 20 фоизгача бойитилган уран заҳираларини йўқ қилишга рози бўлган эди.
XS
SM
MD
LG