Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:35

Синдзо Абэнинг Ясукуни зиёрати Хитой ва Жанубий Корея норозилигига сабаб бўлди


Япония бош вазири Синдзо Абэ
Япония бош вазири Синдзо Абэ
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг бугун Токиодаги Ясукуни ёдгорлигини зиёрат қилгани Хитой ва Жанубий Кореянинг норозилигига сабаб бўлди.

Япония учун қурбон бўлганлар, шу жумладан, таркибида суд айбдор деб топган ҳарбий жиноятчилар бўлган Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ўрнатилган Ясукуни ёдгорлигини Жанубий Осиё мамлакатларида милитаризм рамзи, деб ҳисоблайдилар.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Япония бош вазири Синдзо Абэнинг ташрифини “Хитой халқи учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган амал”, деб баёнот берди.
Жанубий Корея ҳукумати вакили эса, “рўй берган воқеа туфайли ўз таассуфи ва ғазабини жиловлай олмаслигини” билдирди.

Абэ ўз зиёратини шарҳлар экан, хитой ва корейс халқлари ҳиссиётларини ҳақорат қилиш нияти бўлмаганини, ташрифи унинг урушга нисбатан салбий муносабати рамзи эканини таъкидлаб ўтди.

Синзде Абе Ясукунини 2006 йилдан бери бор зиёрат қилган биринчи бош вазирдир. Япониянинг собиқ бош вазири Зюнитиро Коизуми 2001 – 2006 йилларда Ясукунини ҳар йили зиёрат қилган ва шунинг учун Япония –Хитой муносабатлари совуб кетган эди.
XS
SM
MD
LG