Линклар

Украин журналистини калтаклаганлардан икки нафари қўлга олинди


Журналистга ҳужум қилганларни топиш талаби билан юзлаб намойишчи Украина ички ишлар вазирлиги биносини пикет қилди.

Журналистга ҳужум қилганларни топиш талаби билан юзлаб намойишчи Украина ички ишлар вазирлиги биносини пикет қилди.

Украинада журналист Татьяна Чорновилга ҳужум қилганликда гумон қилинаётган икки шахс қўлга олинди. Гумон қилинаётганлардан яна бири қидирилмоқда. Ҳар уччала шахснинг ким эканлиги чоршанба куни аниқланган эди.

Чоршанба куни журналистга ҳужум қилганларни топиш талаби билан юзлаб намойишчи Киевда Украина ички ишлар вазирлиги биносини пикет қилди.

“Украинская правда” газетаси мухбири ва фаол жамоатчи Татьяна Чорновил чоршанбага ўтар кечаси Киев яқинидаги Гора қишлоғи атрофида шафқатсизларча калтаклаб кетилган эди.

Журналист Киевдаги касалхоналардан бирининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Татьяна Чорновил Украина олий раҳбариятидаги коррупция тўғрисида бир қатор мақолалар ёритган. У “Евромайдон” деб аталаётган норозилик акцияларида фаол иштирок этган.
XS
SM
MD
LG