Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:10

Россия экспертлари: Ясир Арафот ўз ажали билан вафот этган


Фаластин мухьориятининг марҳум раҳбари Ясир Арафотнинг хокини эксгумация қилиб экспертизадан ўтказган россиялик экспертлар у ўз ажали билан вафот этган, полоний билан заҳарланган бўлиш эҳтимоли йўқ, деб ҳисобламоқда.

Россия федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Владимир Уйбага кўра, Фаластин маъмуриятидан такрорий экспертиза ўтказиш тўғрисида сўров келмаган. Унинг айтишича, француз мутахассислари Арафот радиация таъсиридан ўлмагани тўғрисидаги хулосани тасдиқлаган.

Ясир Арафот 2004 йилнинг 11 ноябрида Париж яқинида 75 ёшида вафот этган эди. Франциялик врачларнинг расмий хулосасига кўра, у инсультдан вафот этган.
Кўплаб фаластинликлар Ясир Арафотни Исроил заҳарлаган, деб ҳисоблайди. Исроил расмийлари бу айбловларни инкор этиб келади.
XS
SM
MD
LG