Линклар

Арктикада нефть қазиб олишга қарши акция ўтказишга урингани учун безориликда айбланиб Россия маъмурлари томонидан қўлга олинган “Гринпис” ташкилоти фаоллари ва “Арктик Санрайз” кемаси экипажи Россия конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга тушди.

Авф этилган 20 дан зиёд чет эллик Россия миграция хизматига мурожаат қилди ва уларнинг дастлабкилари бугуноқ Россияни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Гринпис”нинг Россия бўлими ўз твиттерида хабар қилди.

Айни пайтда амнистия муносабати билан ҳибсдан озод қилинган Швеция фуқароси Дмитрий Литвинов Россия тергов органлари билан курашни давом эттирмоқчи. Унинг фикрича, маъмурлар ғайриқонуний ҳибсга олгани учун ундан кечирим сўраши лозим. Литвиновга кўра, бу ишда у ёлғиз эмас.

“Гринпис” ташкилотининг 30 нафар фаоли 19 сентябрь куни “Газпром”нинг Баренц денгизидаги нефть платформасида акция ўтказишга уринган пайтда Россия чегарачилари томонидан қўлга олинган эди.

Гринписчиларнинг қўлга олиниши қатор мамлакатларда норозилик чиқишларига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG