Линклар

OzodNazar: Ўзбекистон раҳбарияти уч миллион мигрант қайтса, нима бўлишини ўйламаяпти


- Россияда куни кеча қабул қилинган “резинка квартиралар қонуни” ўзбекистонлик қонуний меҳнат муҳожирларини ҳам ноқонунийга айлантиради. Бу ҳужжат туфайли Россияга қонуний келган ўзбекистонликлар ҳам 7 кун ичида қайддан ўтмаса, полиция учун уларни мамлакатдан чиқариб юборишга асос пайдо бўлади, деди Россиядаги “Ватандош” жамияти раҳбари Усмонали Баратов ўзининг OzodNazarида.

Президент Путин жорий ҳафтада имзолаган “резинка квартиралар” тўғрисидаги қонунга биноан “қалабаки регистрация”дан ўтказганлар жазоланади.

Ахборот агентликларига кўра, қонунда россиялик ёки чет элликни қалбаки қайддан ўтказган хонадон эгалари бир неча минг рублдан бир неча юз минг рублгача бўлган миқдорда жаримага тортилиши ёки 3 йилгача бўлган муддатга аҳлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилиниши ёхуд шу муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

“Ватандош” жамияти раҳбари фикрича, қонун ижроси бошлангач, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг катта қисми турар-жойсиз қолади.

Усмонали Баратов ўзининг OzodNazarида кавказликлар ва марказийосиёликларнинг 26 январда Москвада ўтказилиши режалаштирилаётган “миллионлар марши”га туртки бўлаётган омилларга, Россия раҳбариятининг меҳнат муҳожирлари ва умуман рус бўлмаган фуқароларга нисбатан олиб бораётган сиёсатига оид фикрлари билан ўртоқлашди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG