Линклар

Бокуда ўзбекистонлик аёл одам савдосида айбланиб ҳибсга олинди


Озарбайжон ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Элмира Аббосова одам савдоси айблови билан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро қидирувга берилгани учун Баку полицияси уни ҳибсга олган.

24 декабрь куни Озарбойжон полициячилари томонидан Бакудаги темир йўл вокзалларидан бирида ўзбекистонлик 32 яшар Элмира Аббосова ҳибсга олинди.

Озарбайжон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати ходими Эҳсон Зоҳидовнинг Озодликка айтишича:

- Ўзбекистон фуқароси, 1981 йилда туғилган Элмира Аббосова Ўзбекистонда қидирувда бўлгани учун ҳибсга олинди. У Ўзбекистон жиноят кодексининг одам савдоси моддаси бўйича айбланаяпти.

Элмира Аббосовага қўйилган одам саводоси билан боғлиқ айблов бўйича тафсилотлар Озодликка маълум эмас.

Зоҳидовга кўра, Аббосова 26 декабрь куни Ўзбекистонга эксдрадиция қилинади ва ушбу айблов бўйича тергов-суриштурув ишлари якунлангач, унга қўйилган айбловлар очиқланиши мумкин.

- Аббосовани ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга топширишади яъни экстрдация қилинади. Экстрадиция ишлари билан полиция эмас иккала мамлакатнинг прокуратураси шуғулланади. Бизнинг ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан жуда яхши алоқадамиз ва бундай пайтлари бир-биримизга кўмаклашамиз, деди Зоҳидов.

Унинг айтишича, жорий йилда Озорбайжонда илк бор ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинаяпти.

Лекин Ўзбекистонда одам савдосига қарши кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани боис, кейинги пайтда нафақат мамлакат ичкарисида балки дунёнинг турли давлатларида ўзбекистонликларни одам савдоси айблови билан ушлаш ҳолатлари тез-тез кузатилаяпти.

Жумладан, жорий йилнинг сентябрида ўндан ошиқ юртдошини Пекинда фоҳишаликка мажбурлаган тошкентлик Олеся Пискунова одам савдосида айбдор деб топилиб 8 йилга қамалди.

XS
SM
MD
LG