Линклар

logo-print
Россия маъмурлари томонидан безориликда айбланиб қўлга олинган “Гринпис” ташкилоти фаоллари ва “Арктик Санрайз” кемаси экипажининг авф этилган аъзолари Россияни тарк эта бошлади.

Биринчи бўлиб Россиядан Дмитрий Литвинов чиқиб кетган. Литвинов Швеция фуқаросидир. У Россия ҳукумати ноқонуний ҳибсда сақлагани учун ундан камида кечирим сўраши лозимлигини ва шу мақсадда судга мурожаат қилишини айтди.

“Арктик Санрайз” кемаси аъзоларидан 14 нафарига пайшанба куни Россия томони уйга қайтишлари учун транзит виза берган. Экипажнинг қолган аъзоларига виза бугун берилиши айтилмоқда.

“Гринпис” ташкилотининг 30 нафар фаоли 19 сентябрь куни “Газпром”нинг Баренц денгизидаги нефть платформасида акция ўтказишга уринган пайтда Россия чегарачилари томонидан қўлга олинган эди. Улар Россия конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия туфайли озод қилинди.

Гринписчиларнинг қўлга олиниши қатор мамлакатларда норозилик чиқишларига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG