Линклар

Мисрда мусулмон биродарларнинг камида 16 аъзоси қўлга олинди


"Мусулмон биродарлар" 24 декабрда полиция биносини портлатганликда гумон қилинмоқда.

"Мусулмон биродарлар" 24 декабрда полиция биносини портлатганликда гумон қилинмоқда.

Мисрда пайшанба куни “Мусулмон биродарлар” ташкилотининг камида 16 аъзоси қўлга олинди. Бундан бир кун аввал Миср ҳукумати мазкур ҳаракатни “террорчи ташкилот” сифатида эълон қилиб, унинг фаолиятини тақиқлаган эди.

Шарқия вилоятида ўтган полиция амалиёти пайтида қўлга олинган ташкилот фаоллари “Мусулмон биродарлар” ҳаракати мафкурасини тарғиб қилганликда, варақалар тарқатганликда ва аҳолини ҳарбийлар ҳамда полицияга нисбатан зўравонликларга чақирганликда айбланмоқда.

Миср ҳукумати ҳаракатни мамлакатда рўй берган қатор портлашлар, жумладан, сешанба куни полиция идорасига уюштирилган ва 16 кишининг ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумида айбламоқда. "Мусулмон биродарлар" эса бу айбловларни рад этган.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Ансор Байт ал-Мақдис жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG