Линклар

28 декабрь Иркутскда мотам куни деб эълон қилинди


Иркутскда Ан-12 самолёти қулаган жойда олинган сурат.

Иркутскда Ан-12 самолёти қулаган жойда олинган сурат.

Кеча Россиянинг Иркутск шаҳрида Ан-12 самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлган тўққиз киши- олти нафар экипаж аъзоси ва уч техникнинг жасади учқич ичкарисидан топилди.

Иркутск губернатори Сергей Ерошенко ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир миллион рублдан товон пули тўланишини маълум қилди.

Ҳозирда авиаҳалокат бўйича уч хил тахмин ўрганилмоқда: учувчиларнинг хатоси, ноқулай об-ҳаво ёки самолётда юзага келган техник носозлик авиаҳалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди Интерфакс.

28 декабрь Иркутскда мотам куни деб эълон қилинди.

“Лента.ру” хабарига кўра, авиаҳалокатдан сўнг Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси Иркутск авиация заводига қарашли объектларда тафтиш бошлаган.
XS
SM
MD
LG