Линклар

Бугун Ливан пойтахти Байрутда автомобил портлаши оқибатида камида беш киши, жумладан, собиқ молия вазири Муҳаммад Шаттаҳ ҳалок бўлди. Портлаш натижасида камида 50 киши жароҳатланган.

Воқеа Шаттаҳ суриялик мухолифатчилар вакиллари билан учрашувга кетаётган пайт содир бўлган.

Хабарларга кўра, бомба Шаттаҳ чиққан автомобиллар кортежи кетаётган йўлда портлаган.

Кейинги пайтда Суриядаги можаролар ортидан Ливанда зўравонликлар кучайгани кузатилаяпти.

Ўтган ойда Байрутдаги Эрон элчихонаси яқинида содир бўлган иккита портлаш натижасида камида 23 киши, жумладан, бир дипломат ҳалок бўлди, 100дан зиёд одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG