Линклар

logo-print

Журналист Чорновилни калтаклаган учинчи гумондор ҳам ушланди


Чорновил калтакланиш оқибатида оғир жароҳатланган.

Чорновил калтакланиш оқибатида оғир жароҳатланган.

Украинада ҳукуматга қарши намойишларни ёритган журналист Татьяна Чорновилга ҳужум қилганликда гумон қилинаётган учинчи шахс- Сергей Котенко ҳам қўлга олинди.

Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Котенкога нисбатан 25 декабрь куни қидирув эълон қилинган эди.

Журналистни калтаклашда гумонланиб ушланган бошқа икки кишининг шахси очиқланмаяпти.

Калтакланиш оқибатида Татьянанинг бурни сингани ва бир кўзи қаттиқ жароҳатлангани айтилаяпти.

Чорновилнинг ўзи матбуотга берган интервьюсида ҳужум унинг журналистик фаолияти билан боғлиқлиги ҳақида гапирган.

Кеча Ички ишлар вазирлиги сайтида депутатлар Николай Княжицкий ва Давид Жвания сўроққа чақирилгани ёзилганди.

Депутатлар журналистни калтаклаганликда гумонланаётганлардан бирига алоқадор бўлиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Чоршанба куни журналистга ҳужум қилганларни топиш талаби билан юзлаб намойишчи Киевда Украина ички ишлар вазирлиги биносини пикет қилди.

“Украинская правда” газетаси мухбири ва фаол жамоатчи Татьяна Чорновил чоршанбага ўтар кечаси Киев яқинидаги Гора қишлоғи атрофида шафқатсизларча калтаклаб кетилган эди.

Журналист Киевдаги касалхоналардан бирининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Татьяна Чорновил Украина олий раҳбариятидаги коррупция тўғрисида бир қатор мақолалар ёритган. У “Евромайдон” деб аталаётган норозилик акцияларида фаол иштирок этган.
XS
SM
MD
LG