Линклар

Нукус шаҳри марказини қайта қуриш оқибатида уйсиз қолган Уббиниёзовлар оиласи шу ҳафта бошида давлатдан 5 хонали квартираси учун 175 миллион сўм (расмий курс бўйича 79,5 минг АҚШ доллари, қора бозор курси бўйича 65 минг АҚШ доллари) миқдорида товон пули олди.

Беш хонали уйи эвазига қиймати тенг уй ололмаётган Уббиниёзовлар оиласи Нукус шаҳрида очлик эълон қилгани тўғрисида Озодлик радиоси 11 декабрь куни хабар қилган эди.

Олти ой давомида чодирда яшаган беш кишидан иборат оила Нукус шаҳар ҳокимлиги таклиф қилган товон пулига бузилган уйнинг ўрнини босадиган уй сотиб олиш мумкин эмаслигидан шикоят қилиб келган.

Уббиниёзовларникига ўхшаш муаммога дуч келган ўзбекистонликлар ҳикоялари Озодлик архивида бир талай.

Шаҳарларнинг марказий кўчаларини ободонлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар уйи бузилганлар учун нақадар чигал муаммолар яратаётганини Термиз шаҳрида яшовчи 75 ёшли Ўлмас опа Очилдиеванинг оиласи мисолида батафсил ёритган эдик.

Ободонлаштириш билан боғлиқ ташвишлар фарғоналикларни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бироқ шу шаҳарлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг ўз OzodNazarида айтишича, уйи бузилган фарғоналиклар, аксинча, хурсанд.

Жорий ҳафтада Тошкентдаги олийгоҳларнинг талабаларига Янги йил базми ўтказиш қатъий тақиқлаб қўйилди.

Абдусалом Эргашевга кўра, Фарғонада бунинг акси. Бу шаҳарда ҳокимият кесилган чинорлар ўрнига экилган арчаларни ҳам безашни тавсия қилган.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG