Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

2014 йил арафасида Фарғона



Бир пайтлар кўм-кўк шаҳар бўлган Фарғона бугунги кунда чўлу биëбонга айланмоқда. Дарахтларга қарши кураш давом этмоқда.

Газсиз ва ўтинсиз қолган одамлар тутларни чопмоқда.

Фарғона вилоятининг кўплаб қишлоқларида мана уч йилдирки газ йўқ¸ свет суткасига 4-5 соат берилмоқда.

Ўтин билан боғлиқ доимий муаммо мавжуд. Аҳоли пунктларининг 70-80 фоизида газ ва свет билан боғлиқ муаммо бор¸ албатта аниқ маълумотни ҳокимиятдагилар билса керак.

Ангрен кўмири (тахминан 1-2 кило) 900 сўм туради ва бор-йўғи икки соатга етади. Айтишларича¸ кўмир сифатсиз.

Ғўзапоя ўз ëрдамини аямаяпти. Ғўзапоя чопиб юрган одамнинг айтишича¸ бир боғ ғўзапоя 1000 сўм туради.

Ота-оналар мактабга график бўйича ўтин олиб келишади. Бир бола бир ҳафтада ҳеч бўлмаса бир марта ўтин олиб келиши керак. Уни қаердан ва қандай топиш эса ота-оналарнинг муаммоси.

Кўп қаватли биноларда яшовчилар марказий иситиш тизими деган нарсани аллақачон унутишган.

"Юқори"нинг буйруғига кўра¸ хавфсизлик нуқтаи назаридан болалар боғчасида тарбиячилар декабр ойидан то март ўртасигача график бўйича кечалари навбатчилик қилишлари керак.

Шаҳарни обод қилиш давом этмоқда - дарахтлар кесилмоқда¸ бир қаватли эски уйлар бузилмоқда.

2014 йилга шаҳарда битта ҳам чинор қолмаса керак.

XS
SM
MD
LG