Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:27

"Г. Каримова вилласидан топилган санъат асарлари халққа қайтарилиши керак"


Швейцарияда сиëсий қочқин сифатида яшаëтган ўзбекистонлик 52 яшар сиëсий фаол Сафар Бекжон Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Женевадаги вилласини 23 декабрь куни изнсиз ва қонунга зид тарзда ишғол қилди. Шундан буён Сафар Бекжон бу уйда қолмоқда:

- Халқимиз қиш кунида газ ва чироқсиз ​ҳароб бир тарзда яшаëтган пайтда мамлакат президентинг қизи халқ ҳисобидан дабдабали ва серчиқим яшаëтганига жамоатчилик назарини қаратиш ҳамда¸ халқ пулига қурилган ва бўш ëтган бинога эътибор жалб қилиш мақсадимиз¸ деди Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон Озодлик билан суҳбатда.

Сафар Бекжон Гулнора Каримова вилласининг калитини қаердан олганини Озодликка очиқлашни истамади.

Ғарб мамлакатларида диктатор оилаларига тегишли уйларнинг ишғол қилиниши биринчи марта бўлаётган ҳодиса эмас.

2011 йилда Ливия диктатори Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Исломга тегишли бўлган Лондондаги 16 миллион АҚШ долларлик уй ливиялик фаоллардан иборат “Мустабидни ағдарайлик” деб номланган гуруҳ тарафидан ишғол қилинган эди.

Швейцариядан бошпана топган ўзбекистонлик мухолифатчи Сафар Бекжоннинг Гулнора Каримованинг Женевадаги бир неча миллион долларлик виллани ишғол қилгани Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари муҳокамасига сабаб бўлди.

Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида Тошкентдан ҳуқуқ ҳимоячиси, “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова¸ Францияда истиқомат қиладиган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева ва Швейцарияда сиëсий қочқин сифатида яшаëтган ўзбекистонлик 52 яшар сиëсий фаол Сафар Бекжон иштирок этди.

XS
SM
MD
LG