Линклар

Мисрда содир бўлган тўқнашувларда камида тўрт одам нобуд бўлди


Қоҳиранинг Ал-Азҳар университетида ҳам талабалар ва полиция ўртасида тўқнашув рўй берди, 2013 йил 27 декабрь.

Қоҳиранинг Ал-Азҳар университетида ҳам талабалар ва полиция ўртасида тўқнашув рўй берди, 2013 йил 27 декабрь.

Мисрда полиция ходимлари ва Мусулмонлар Биродарлиги тарафдорлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда камида тўрт одам нобуд бўлди.

Жума кунги зўравонликлар мамлакат ҳарбийлари қўллаб-қувватлаган маваққат ҳукумат Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатини “террорчи ташкилот” деб эълон қилганидан кейин рўй берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 27 декабрь куни пойтахт Қоҳира ва яна камида тўртта шаҳарда содир бўлган тўқнашувларда камида 87 киши жароҳат олган.

Ички ишлар вазирлиги 265 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳам ҳибсга олинганини билдирди.

24 декабрь куни Ал-Мансура шаҳридаги полиция идорасига қарши амалга оширилган портлашда камида 16 одам ҳалок бўлганидан сўнг ҳукумат Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатини “террорчи ташкилот” деб эълон қилган эди.

Мусулмонлар Биродарлиги ҳужумни кескин қоралаб, ташкилотнинг ҳужумга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG