Линклар

logo-print
АҚШ Давлат департаменти тўрт нафар Америка ҳарбийси Ливия ҳукумати томонидан ҳибсга олинганини билдирди.

Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки уларнинг қўлга олиниши сабабини ошкор қилмади.

Кейинроқ Ассосиэйтед Пресс ва Рейтерс агентликлари ўз манбаларига таяниб америкаликлар қўйиб юборилганини хабар қилди.

2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий НАТО дастаклаган халқ исёнлари оқибатида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери бу америкаликлар билан боғлиқ биринчи жанжалли воқеа эмас.

Октябрь ойида АҚШнинг маҳсус кучлари Ал-Қоида лидерларида бири экани айтиладиган Абу Анас Ал-Либийни Триполи шаҳрида ушлаб хорижга олиб кетган.

2012 йил сентябрида жанггарилар Бенғози шаҳридаги АҚШ консуллигига уюштирилган ҳужумда тўрт киши, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчиси ҳам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG