Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:13

Амнистия қилинган "Гринпис" аъзолари Россияни тарк этди


“Гринпис” аъзоси Дмитрий Литвинов ва рафиқаси С.Петербургдан поездда жўнаб кетаётган пайт, 2013 йил 26 декабрь.
“Гринпис” аъзоси Дмитрий Литвинов ва рафиқаси С.Петербургдан поездда жўнаб кетаётган пайт, 2013 йил 26 декабрь.
Атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи “Гринпис” ташкилотининг амнистия қилинган барча фаоллари 28 декабрь куни Россиядан жўнаб кетади.

Озодлик мухбирига кўра, шанба куни "Арктик санрайз" кемасининг матрослари ва 20 нафар “Гринпис” фаоли Санкт-Петербург шаҳрини тарк этган.

Пайшанба куни келиб чиқиши рус бўлган финляндиялик “Гринпис” аъзоси Дмитрий Литвинов Ҳелсинки шаҳрига поездда жўнаб кетган эди.

Жума куни 8 нафар ҳамкасби "Пулково-2" аэропортидан Ҳелсинкига учиб кетди.

"Гринпис" аъзолари жорий йил 18 сентябрь куни Арктикада нефт қазиб олинишига қарши Россиянинг Газпром ширкатига тегишли денгиз платформасига чиқишга уринган пайтда қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG