Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:29

Миср: Ал-Азҳар университетидаги тўқнашувда бир талаба нобуд бўлди


Миср пойтахти Қоҳирадаги Исломий университетда полиция билан Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати тарафдорлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда бир талаба нобуд бўлди, камида тўрт нафари жароҳат олди.

Шанба куни Ал-Азҳар университети ҳудудида рўй берган зўравонликларда 60 киши ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати тарафдори бўлган талабалар имтиҳон топшириш учун университетга келган бошқа талабаларни бинога киритмасликка ҳаракат қилган.

Норозилар университетга қарашли бинолардан бирига ўт қўйганидан кейин полиция ва хавфсизлик кучлари воқеа жойига етиб келиб норозилирни тарқатиш учун кўздан ёш оқизадиган газ қўллаган.

Тўқнашув пайтида 19 яшар талаба отиб ўлдирилган.

Полиция ҳибсга олинганларда қуроллар, жумладан, ўт чиқарадиган қўлбола бомбалар бўлганини маълум қилди.

Миср ҳарбийлари қўллаб-қувватлаган маваққат ҳукумат 24 декабрь куни Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатини “террорчи ташкилот” деб эълон қилганидан кейин жума куни бир неча шаҳарда рўй берган тўқнашувларда тўрт киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG