Линклар

Тожикистон Россиядан тожик мухожирини ваҳшиёна ўлдирган қотилларни топишни талаб қилмоқда


Москвада ваҳшиёна ўлдирилган Тожикистон фуқароси Шохжон Раҳматшоев.

Москвада ваҳшиёна ўлдирилган Тожикистон фуқароси Шохжон Раҳматшоев.

Тожикистон ҳукумати Москвада ваҳшиёна ўлдирилган Тожикистон фуқаросининг қотилларини топиш ва жазога тортишни Россиядан талаб қилмоқда.

Шанба куни Москвадаги Тожикистон элчихонасининг матбуот котиби Муҳаммад Эгамзод элчихона расмийлари 32 яшар Тожикистон фуқароси Шохжон Раҳматшоев 26 декабрь куни тунда Москвада ваҳшиёна ўлдирилгани хусусида Россия ҳукуматига жиддий ташвиш билдирганини айтди.

Маълумотларга кўра, Раҳматшоевга ўзи яшайдиган квартира яқинида ҳужум қилишган.

Қотиллар унинг танасига 25 марта пичоқ санчган ва томоғини кесиб ташлаган.

Авеста агентлигига кўра, тожикистонлик мухожирнинг боши танасидан жудо қилинган.

Ҳужумчилар Раҳматшоевнинг пули ёки бошқа қимматбаҳо буюмларини олиб кетмаган.

Ваҳший ҳужум оқибатида марҳумнинг шахси дарҳол аниқланмаган.

Фақат эртасига қатл этилган шахс Шохжон Раҳматшоев эканини унинг қўшнилар ва у билан бирга ишлаган одамлар тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG