Линклар

logo-print
Левада маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 26 фоизи президент Владимир Путинни “Йил одами” деб атаган.

Бу билан Путин олтинчи марта “Йил одами” деб эълон қилинди.

Сўровда иккинчи ўринни Мудофаа вазири Сергей Шойгу (7%) эгаллаган.

Учинчи ўринни Бош вазир Дмитрий Медведев (4%), тўртинчи ўринни АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден (4%) эгаллаган.

Левада сўровида қатнашганларнинг уч фоизи Михаил Ходорковскийни “йил одами” деб ҳисоблашини айтган.

Рус эстрадасининг примадоннаси Алла Пугачёва эса (12%) аёллар орасида “йил одами” деб эълон қилинди.

Сўровда иккинчи ўринни Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко (4%) ва Германия Канцлери Ангела Меркел эгаллаган.
XS
SM
MD
LG