Линклар

Душанба, 30 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да бошланадиган навбатдаги жонли мулоқотимизда Озодлик радиосининг 2013 йилги фаолиятини сарҳисоб қиламиз.

Жорий йилда ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлаган Озодлик радиосининг ўзбек хизмати ўз фаолияти давомида демократик қадриятлар¸ ҳур ва турли фикрлиликни ëйиш орқали фуқаровий жамиятларни мустаҳкамлаш¸ миллий ва диний толерантликни рағбатлантиришга хизмат қилиб келмоқда.
Ниҳоялаëтган ушбу йилда ҳам Озодлик айни қадриятлар асосида сизнинг хизматингизда бўлди.

Анъанага мувофиқ йил якунида Озодликнинг йиллик фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида сиз-мухлисларга юзланамиз:
Озодлик радиосининг 2013 йилги фаолиятини қандай баҳолайсиз?
Сиз 2013 йилда Озодликка нима излаб¸ нима истаб мурожаат қилдингиз?
Истаганингизни топдингизми?
2013 йил давомида Озодликдан эшитган ëки Озодликда ўқиган материалларингиздан қай бири хотирангизда қолди?
Озодликнинг қайси материалини йилнинг энг яхши лавҳаси деб биласиз?
Озодликнинг энг яхши журналисти деган мақомни кимга берган бўлардингиз?
Озодликни ўзбек тилидаги бошқа ахборот манбаларидан фарқи¸ устунлиги ëхуд камчилиги нимада?
2014 йилда Озодликда нималар эшитиб¸ нималар ўқишни хоҳлайсиз?
Озодлик фаолиятида қандай ўзгаришларга эҳтиëж сезасиз?
Радио ходимларига қандай талаб ва таклифларингиз бор?
Озодликчилардан сўрайдиган қандай саволларингиз бор?
Душанба¸ 30 декабр куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ бу саволларга оид ўз мулоҳазаларингизни билдиришингиз¸ Озодлик мухбирларига саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бу Озодлик ҳақида ўзингизни ўйлантириб¸ қизиқтириб келаëтган барча саволларга жавоб топиш учун энг қулай имкон!
Агар Skype манзилларимизга ҳозирга қадар қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат қилиб¸ OzodSkype ва OzodlikOnline манзилларига сўров юборинг¸ скайпдошларимиз сафига қўшилинг!
Савол, таклиф, мулоҳазаларингизни Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Twitterдаги саҳифаси орқали ëки шу ерда шарҳ сифатида қолдиришингиз мумкин.
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!
OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG