Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:19

АҚШ расмийси: Афғонистонда эришилган муваффақият йўққа чиқиши мумкин


АҚШ ва иттифоқчилари сўнгги уч йил давомида Афғонистонда қўлга киритиган муваффақият 2017 йилга бориб йўққа чиқиши мумкин.

Буни АҚШ ҳукуматининг разведка таҳлилларига асосланиб “The Washington Post” газетаси маълум қилди.

Нашр ушбу хабарни чоп этишдан олдин АҚШнинг 16 та разведка агентликлари тақдим қилган маълумотлар асосида Миллий хавфсизлик идораси тайёрланган ҳисобот билан танишиб чиққан ҳукумат расмий билан суҳбатлашган.

Ҳисоботда АҚШ Афғонистондаги урушда иштирокини камайтирган сари Толибон ҳаракатининг таъсири ортиб бориши башорат қилинган.

Ҳужжатда агар АҚШ ва Афғонистон ҳукумати зудлик билан хавфсизлик ҳақида битм имзоламаса, мамлакат тез фурсатда бош-бошдоқлик гирдобига ғарқ бўлиши тахмин қилинган.

Хавфсизлик ҳақидаги битм 2014 йилдан кейин Америка аскарларининг Афғонистонда қолишига рухсат беришни назарда тутган.
XS
SM
MD
LG